Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида нафақат маҳаллий, балки хорижлик кузатувчилар ҳам иштирок этмоқда.

Хорижлик кузатувчилар сайлов участкаларида бўлиб, ушбу тарихий воқеа гувоҳи бўлмоқда. Уларга маҳаллий вакиллар ҳамроҳлик қилиб,  овоз бериш тартиб-тамойиллари ҳақида маълумот бериб бормоқда.

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед Абдулла Муршед Президент сайловида бевосита кузатувчи саналади.

Халқаро кузатувчи оммавий ахборот воситалари ходимлари билан суҳбатда сайлов жараёнининг шаффоф ўтаётганини айтиб ўтди.

– Бугун биз Тошкентдаги сайлов участкаларида бўлдик. У ерда фуқароларнинг овоз беришларини кузатдик. Сайлов участкалари аъзолари ва кузатувчилар фаолияти ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Шунинг гувоҳи бўлдимки, фуқаролар ўз ҳуқуқларидан эмин-эркин фойдаланмоқда. Умуман олганда, ҳар бир фуқаро ўзи муносиб кўрган номзодга овоз беряпти, –деди халқаро кузатувчи.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА