Айни пайтда мамлакатимизда ташкил этилган 10 минг 784 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ушбу муҳим сиёсий тадбир юртимиз тараққиёти, келажагимиз ривожи йўлида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг 28 июндан 5 июлгача муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан 815 минг 313 нафар сайловчи фойдаланди. Жумладан, 180 минг 729 нафари хорижда, 634 минг 584 нафари республика ичида иштирок этди.
М.Комилова, ЎзА