Айни кунларда ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида ота-оналар фарзандларини мактабга жойлаштириш учун ҳаракатларни бошлаб юборишган. Аксарият ота-оналар 6-6,5 ёшдаги фарзандларини 1-синфга беришга шошилишади.
Аслида мактабга болалар нечанчи синфдан чиқишлари лозим? Бола мактабда таҳсил олишга тайёрми? Ота-оналар бу каби саволларни аввало ўзларига беришлари лозим. Психолог ва педагогларнинг фикрларига кўра, 6 ёшли боланинг мактабда таълим олиши бир оз эрта.
1-синфга бориш бола ҳаётининг энг муҳим даврларидан биридир. Илк ўқув кунларида ўқувчиларнинг кўпчилигида стресс ҳолатлари юзага келиб, бу даврда руҳий кечинмалар устунлик қилади. Бу руҳий кечинмаларни енгиш боладан кучли иродани, ўзига бўлган ишонч, қатъиятлилик, юксак мақсадни талаб қилади. Мактабда талаб қилинадиган билим ва кўникмалар болада етарли даражада ривожланмаган бўлса, бу бола руҳияти ва соғлиғига таъсир қилиб, салбий оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Шу ўринда савол туғилади: шошилиб, болани стресс ҳолатига тушириш ва психологиясига ножўя таъсир ўтказиб, 6 ёшдан мактабга бериш қанчалик тўғри? Мавзуга мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъули ўз фикрини билдирди.
Батафсил:
М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА