Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тегишли низом тасдиқланди.
Низомда миллий ташувчиларнинг хорижий кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ҳамда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлаш;
хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар орасида тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш жараёнларини инсон омилисиз тўлиқ автоматлаштирилгаи ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга ошириш;
миллий ташувчилар рейтингини юритиш ва битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан энг кўп даромад олаётган ташувчиларни рағбатлантириш;
миллий ташувчиларга уларнинг эҳтиёжини қондирмайдиган рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни улар берилган кундан бошлаб 90 календарь куни ичида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига қайтариш мажбуриятини юклаш;
хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга берган ҳамда уларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига қайтармаган миллий ташувчиларга нисбатан рухсатномалар берилишини тўхтатиб туриш бўйича санкцияларни инсон омилисиз автоматик тарзда қўллаш;
Ўзбекистон рухсатномаларини хорижий ташувчиларга бериш, улардан фойдаланиш ҳамда юкларни халқаро ташиш турларини аниқлаш белгилаб берилган.
Миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлаш шартлари 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
ЎзА