ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Wyndham” меҳмонхонасида “Марказий Осиё олий таълим хаби сифатида” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Конференциянинг ялпи мажлисида Марказий Осиё минтақаси вакиллари, нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари, 20 дан ортиқ мамлакат бўйича мутахассис ва тадқиқотчилар иштирок этди. Анжуманда Марказий Осиё мамлакатларида олий таълимнинг халқаролашуви, минтақадаги  трансформацияси, ўзгарувчан муҳитда олий таълим ва инновацияларнинг янги роли муҳокама қилинди ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Халқаро конференция иштирокчилари эртага Самарқанд шаҳрига ташриф буюради. Меҳмонларни қадимий ва навқирон шаҳарда қисқа давра суҳбатлари, етакчи олий ўқув юртлари билан танишувлар ҳамда маданий дастур кутмоқда.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА