“Sky News” нашри хабар беришича, Намибияда бир оиладан 13 киши заҳарли бўтқа истеъмол қилиб жон берди. Маҳаллий радиоэшиттириш корпорацияси хабарига кўра, яна тўрт киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянилган ахборотда камида 20 киши тариқ унидан уй шароитида тайёрланган алкоголли ичимликдан олинган ачитқи модда билан аралаштирилган “заҳарли” бўтқа истеъмол қилгани маълум бўлди.

Қурбонлар Африка жанубидаги мамлакат шимоли-шарқидаги Каванго ҳудудидан, оиланинг энг кичик аъзоси 2 ёш, каттаси 33 ёш. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти болалар, улар “озиқ-овқатга жуда муҳтож эди”, деб ёзган “AfricaNews” сайти.