Ўзбек спорти журналистикасининг отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев хотира турнири ниҳоясига етди.
Унда 8 та – “Пахтакор” (фахрийлар), “Тонг” (фахрийлар), ЎФА (фахрийлар), “Журналист” (фахрийлар), шунингдек, “Championat.asia”, “Sports.uz”, “Шарҳловчи”, “Сулола” жамоалари иштирок этди.
“Бунёдкор” академиясининг ўқув-машғулот майдонида ўтган хотира турнири финал босқичида ЎФА ҳамда “Сулола” жамоалари тўқнаш келди. Кескин ва муросасиз ўтган финал ўйинида ЎФА жамоаси ғолиб келди: ЎФА-“Сулола” 4:2. 3-ўрин эса “Пахтакор” фахрийлар жамоасига насиб этди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА