ФОТОРЕПОРТАЖ

Спортнинг футбол ва мини футбол тури бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтмоқда.

Бу йилги мусобақанинг ўзига хос томони шундаки,  мини футбол ўйинларида аёллар жамоалари ҳам иштирок этмоқда. Мусобақада республиканинг барча туман ва шаҳарларидан 17 та жамоа қатнашмоқда.

Айни кунларда футбол ва мини футбол бўйича иштирокчи жамоалар ўртасидаги ўйинлар гуруҳларга бўлинган ҳолда Элликқалъа, Қанликўл, Кегейли туманлари ва Нукус шаҳрида ўтказиляпти. Қизиқарли ва муросасиз кечаётган баҳслар барча жамоанинг мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганидан далолат бермоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА