«Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан футболни янада оммалаштириш ва ривожлантиришнинг қўшимча йўналишлари белгиланди.

Қарорга кўра, ҳар йили қуйидагилар ўтказилади:

– март-июнь ойларида маҳалла ёшлари ҳамда қизлари ўртасида “Оммавий футбол” дастури доирасида футбол фестиваллари;

– 10 декабрь – Бутунжаҳон футбол куни муносабати билан аҳоли ўртасида оммавий “флешмоб” тадбирлари;

– сентябрь-май ойларида умумий ўрта таълим мактабларида “Мактабларда футбол” дастури доирасида футбол мусобақалари, маҳорат сабоқлари ва фестиваллари;

– сентябрь-май ойларида ОТМда “Талабалар лигаси” дастури доирасида 3 босқичли республика футбол мусобақалари.

Шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги футбол маҳорат мактаблари Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфига ўтказилиб, футбол академиялари сифатида қайта ташкил этилади.

2023 йил 1 июлдан:

– нодавлат футбол муассасалари учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси бўлиши талаби ўрнатилади;

– Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан нодавлат футбол муассасаларининг рейтинги юритилади.

М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА