Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Боку шаҳрида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев томонидан қабул қилинди.

Вазир давлатимиз етакчисининг озарбайжонлик ҳамкасбига йўллаган самимий саломини етказди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқотда Ўзбекистон – Озарбайжон муносабатининг бугунги ижобий суръати юқори баҳоланган.

 

ЎзА