Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида «Беш ташаббус олимпиадаси»да ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш ишларини жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда спорт майдончаларининг ҳудудларда қурилиш жараёни ва ҳолати, аниқланган камчиликларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.
Муҳокамалар жараёнида ҳудудий бошқармаларга пудратчи ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ҳудудий комиссиялар билан юзага келаётган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, пудратчи ташкилотларга қурилиш ишларини жадаллаштириш, аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиб бориш вазифалари юклатилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА