Қирғизистонда каратэ “WКF” бўйича “Issyk-kul Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия давлатидан келган 500 нафарга яқин иштирокчи ўзаро рақобатлашди.

Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларида Садриддин Сайматов, Қувонч Муҳаммадиев, Муҳаммадали Сайматов олтин, Шоҳжаҳон Бахтиёров кумуш, Самарбек Ҳамроев ва Улуғбек Алибоев бронза медалини қўлга киритди. Қизлар орасида Шаҳризода

Исматиллаева, Моҳларойим Ҳакимжонова ўз вазнида тенгсиз эканини исботлаган бўлса, Севинч Раҳимова, Зулхумор Турсуналиева кумуш  медалига сазовор бўлди. Шунингдек, Севинч Отабоева ҳамда Бону Эгамбердиева терма жамоамиз захирасига бронза медаль келтирди.

Шу тариқа, терма жамоамиз аъзолари халқаро турнирда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири