Бугун Брюсселда Швецияни НАТОга қабул қилиш юзасидан навбатдаги музокара бўлиб ўтади.
“TRT” телеканали хабарига кўра, бу 11-12 июль кунлари Вильнюсда ўтадиган НАТО саммити олдидан охирги музокара.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ташаббуси билан уюштирилаётган мазкур учрашувда Туркия, Финляндия ва Швеция вакиллари қатнашади.
Анқара делегацияси таркибида ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Қалин ва мамлакат етакчиси маслаҳатчиси Акиф Чағатой Қилич бор.
Фидан ва Қалин аввал Швеция билан музокараларда ҳам қатнашган, улар Стокгольмнинг Шимолий Атлантика альянсига аъзолиги борасида қатъий ёндашувга амалга қилишади, дея қайд этилган ахборотда.