Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, 2023 йил 10 июль – 10 август кунлари республика ҳудудида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбири амалга оширилади.

Тадбир доирасида ёзги дам олиш ва соғломлаштириш мавсумида оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда бошқа дам олиш ва соғломлаштириш масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактика тадбирлари амалга оширилади.

Ўта муҳим, тоифаланган ва иқтисодиёт объектлари, ёниш-портлаш хавфи юқори ҳамда фавқулодда вазият юз бериш даражаси юқори бўлган бошқа объектлар, шунингдек, одамлар гавжум бўладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши таъминланади.

2023/2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказиладиган объектларнинг ёнғинга қарши ҳолатини талаб даражасига келтирилади.

Ўрмон фонди объектларини ёнғиндан қўриқлаш ва уй-жой фонди объектларининг ёнғин хавфсизлиги таъминланади.

“Долзарб 30 кун” тадбирида ҳокимият органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик кенг жалб этилади.

ЎзА