Бокс бўйича 2016 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 15 июль куни Таиландда ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.
Ҳасанбой Таиландда Халқаро бокс ассоциацияси(IBA) томонидан ташкил этиладиган «Чемпионлар оқшоми» мусобақасида жанг ўтказади.
Шунингдек, мазкур бокс кечасида таниқли чарм қўлқоп усталаримиздан Мужибулло Турсунов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам омадини синаб кўради.
Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молина Сальвадор билан, Мужибулло Турсунов таиландлик Хунатип Пиднуч билан, Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауов билан куч синашади. Жанглар 3 дақиқадан 5 раунд кўринишида ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА