Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБнинг миссия раҳбари Урсула Гачек билан учрашди.
Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчиларга яратилган шароитлар ва сайловчиларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсманнинг ўрни борасида ўзаро фикр алмашилди.
Феруза Эшматова инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти сайлов жараёнида инсон ҳуқуқларига риоя этилишига эътибор қаратилаётганини қайд этди.
Омбудсман институти ходимлари ва унинг минтақавий вакиллари жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширган мониторинг ташрифлари давомида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳбус ва маҳкумларга сайловда иштирок этиш тартиби тушунтирилди. Сайловга тайёргарлик жараёнларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳолатлари эътибор марказида.
У.Гачек мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, бу борада Омбудсманга кенг имкониятлар берилаётганини таъкидлади.
Учрашув давомида инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА