Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 395-сон қарорига мувофиқ, ОТМларга киришда чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан максимал балл берилади.

Бунда Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриатига ўқишга киришда IELTS (International English Language Testing System)  сертификатига эга абитуриентлар «writing»  модулидан камида 5,5 баллга эга бўлиши лозимлиги қайд этилган.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, B2 ва ундан юқори даражадаги IELTS сертификатига эга абитуриентларга истисно тариқасида ёзиш кўникмаси бўйича уларнинг балидан қатъи назар инглиз тили фанидан максимал балл берилиши белгилаб қўйилди.

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА