Жорий йил 3-7 июль кунлари юртимизда “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги ҳамда “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” шиори остида халқаро конференциялар ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида мамлакатимизда “инновацион ва билимлар иқтисодиёти” ҳамда барқарор ривожланиш “драйвери” бўлган рақамли технологияларнинг ривожи масалаларига бағишланган форумлар ҳам ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун Янги Ўзбекистон Ивент-Холлининг тантанали очилиш маросими доирасида Жаҳон цивилизацияси ривожига ҳисса қўшган тарихий шахслар миниатюралари кўргазмасининг ҳам очилиши бўлиб ўтди.

Куннинг биринчи қисмида “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” мавзусида халқаро тадбир ва “Янги Ўзбекистон – Ёшлар мамлакати” шиори остида сессиялар ташкил этилди.

Жаҳонда машҳур телебошловчи ва журналист Али Аслан модераторлигида ўтган йиғилишлар қатор соҳаларда мамлакатимизда олиб борилаётган муҳим ислоҳотлар мазмунига бағишланди, дейиш мумкин.

Масалан, “Янги Ўзбекистон: қулай бизнес муҳити” конференцияси икки қисмга, яъни “ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилган чоралар ва натижалар”, тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида яратилган миллий механизм” масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, навбатдаги тадбирда Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар: натижалар ва истиқболлар муҳокама қилинди.

Тадбирлар давом этади, 7 июлга қадар муҳим йўналишлар бўйича 30 га яқин йиғилиш ва қатор қизиқарли учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА