Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ҳаж – 2023” мавсумини якунлаган зиёратчилар жорий йилнинг 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.
Қайд этилишича, бугун, 4 июль куни биринчи гуруҳ зиёратчиларимиз юртимизга қайтиб келмоқда.
Ҳожилар пойтахтимиздаги «Новза» масжидидан тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Айнан шу масжидда уларни кутиб олиш жараёнлари ташкил этилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, юртдошларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА