Бугун баъзи ҳудудларда маълум бир нуқтада ўтириб ишлашга идораси йўқ бўлган айрим бошқарув компанияларининг аъзолик бадалини ундиришга уринаётганликлари тушунарсиз.

Сабаби, бугун аҳолига ҳудудларда бошқарув компанияси ўзи нима эканлиги, унинг вазифалари ҳақида етарлича маълумот берилмаяпти, тарғибот ишлари кўнгилдагидек олиб борилмаяпти. Ҳеч бўлмаганда бу юзасидан аҳолининг ўзи ҳам қизиқмайди. Натижада, аъзолик бадалини сўраб келган бошқарув компаниялари вакиллари ҳамда кўпквартирали хонадонларда яшовчи фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келмоқда.

Аслида ҳам ўйлаб кўринг, ҳисобини айнан қайси ташкилот ўз назоратига олаётганини билмай туриб, йиғилаётган бадал тўловларининг мақсадли сарфланяптими йўқми, буни кузатиб туришнинг имкони бўлмаса, нимага ишониб аъзолик бадалини тўлаш мумкин?

Камига, аҳоли бошқарув компаниялари томонидан амалга оширилаётган хизматлар сифатидан норози бўлса-чи? Шунда ҳам аъзолик бадалини тўлаш нечоғлик ўринли?

Бу юзасидан видеода батафсил

М.Эшмирзаева,

 И.Исматов, ЎзА