Туркия халқаро ноқонуний миграция ва эҳтимолий гуманитар фожиага қарши мунтазам кураш олиб бормоқда. Хусусан, Эгей ва Ўрта ер денгизида юзага келган вазиятдан азият чекаётган инсонларга узлуксиз ёрдам кўрсатмоқда.
ОАВ ёзишича, кейинги пайт Туркиянинг Чаноқ қалъа ва Измир қирғоғи яқинидаги сувли ҳудудига кириб келган резина қайиқлардаги юзлаб одамлар ҳаёти сақлаб қолинган.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги Соҳил хавфсизлиги қўмондонлигидан олинган маълумотга кўра, фақат ўтган ҳафта Эгей денгизида 400 нафардан зиёд ноқонуний мигрант қутқарилган. 1 январь-31 май оралиғида Греция томондан қайтган 8678 ноқонуний муҳожир қуруқликка чиқарилган.
ЎзА