“Биз агар Россия ёки Беларусь Украинанинг қарши ҳужумини тўхтатиш мақсадида ядро қурилмасини портлатса, бу ҳаракатни НАТОга қарши ҳужум, деб баҳолаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қиламиз”, – деди республикачилар вакили Линдси Грэм матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, қабул қилинадиган ҳужжат РФ раҳбарияти учун ядро қуролидан фойдаланиш НАТО билан урушга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги сигнал бўлади.
Грэм сенатор-демократ Ричард Блюментал билан бирга тақдим этган мазкур резолюция конгресснинг маълумотлар базасига жойлаштирилган.
Резолюция қабул қилингани билан ҳукумат ҳужжатни бажариши мажбурий ҳисобланмайди, чунки бу атиги тавсия, дейилади хабарда.