Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш жараёнини соддалаштириш мақсадида лойиҳалаш бўйича рухсатнома олиш тартиби бекор қилинмоқда.

Радиочастота спектридан фойдаланувчиларга ўзларига бириктирилган радиочастота спектридан бошқа фойдаланувчилар билан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.

Олис ва чекка ҳудудларда мобиль алоқа ҳамда мобиль интернет қамрови янада кенгайтирилади.

Бу Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунда ўз ифодасини топмоқда.

Бундан ташқари, маъмурий ислоҳотлар натижасида қайта ташкил этилган давлат бошқаруви органларининг номлари аниқлаштирилмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун радиочастота спектридан янада самарали фойдаланилишига, телекоммуникация тармоқларининг ривожланишига, шунингдек аҳолининг янада сифатли телекоммуникация хизматлари билан таъминланишига хизмат қилади.

Н.Абдураимова, ЎзА