Қандли диабет йилдан йилга ёшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги ҳавотирли ҳолат.

Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳаётининг илк йилларидаёқ фарзандининг бундай ҳасталикка чалинишини ҳеч бир ота-она хаёлига келтирмайди. Аммо тиббий хулосалар бунинг аксини исботламоқда.

Организмда инсулин етишмовчилиги ҳисобига беморларда тез-тез пешобга чиқиш, кўп миқдорда суюқлик ичиш, ҳолсизлик, озиб кетиш каби илк белгилар намоён бўлади.

Фарзандида шу каби аломатларни кузатган ота-оналарнинг кўпчилиги диабет ҳақида ўйлашмайди. Оилавий шифокорга мурожаат қилишганда ҳам, агар бола организмидаги қанд миқдори ўлчанмаса, бу касаллик ҳақида хулоса қилиш қийин бўлади.

Оқибатда бемор бирламчи тиббиёт муассасасидан эндокринолог қабулига етиб келгунига қадар кўп вақт йўқотилади. Шу туфайли унинг аҳволи ўта оғир даражага етиб боришини ҳам кузатиш мумкин.

Келинг яхшиси батафсил маълумотни мутахассисдан эшитсак.

Батафсил:

М.Турдалиева, H.Абдувоитов, А.Содиқов ЎзА