“Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан доимий равишда “Яшил энергетика” лойиҳаси доирасида қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Шу кунга қадар лойиҳани ривожлантириш режасига асосан корхонанинг марказий бошқарма биносига қуввати 100 кВт бўлган қуёш электр станцияси, корхонанинг ичкариси ва ташқарисини ҳамда “Елабад” шаҳарча фуқаролар йиғини кўчаларини ёритиш мақсадида қуввати 40 вт ва 300 вт бўлган 317 дона қуёш ёритиш чироғи ўрнатилди.
Бундан ташқари, жорий йил лойиҳа доирасида AДКФ цехи биносида 40 квт, янги меҳмонхона биносида 60 квт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари монтаж қилиниб, ишга туширилди.
Корхонада лойиҳа бўйича ишлар давом этмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири