АҚШ амалдаги Президентининг ўғли Хантер Байден 26 июль куни Делавер судига боради. Бу ҳақда суд материалларига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

Хантер Байден иккинчи бор солиқ қонунчилигини бузгани, шунингдек, қурол сақлаш қоидасига риоя қилмаганини тан олди. Қурол масаласидаги суриштирув 2018 йил бошланган. Ўша пайт унда “Colt Cobra” револьвери бўлгани, гиёҳванд моддалар қабул қилиши маълум бўлган эди. Америка қонунчилигига кўра, гиёҳванд модда истеъмол қиладиган ёки сақлайдиган одамнинг қурол сотиб олиши ёки сақлаши тақиқланади.

Айни шу даврда давлат раҳбарининг ўғли солиқ тўлаш талабини эътиборсиз қолдиргани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.