Айни кунларда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ филиалларида жорий йилнинг 1 июнидан 1 июлига қадар Техника хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

“Тахиатош” иссиқлик электр станциясида бўлиб ўтган тадбир ҳам ушбу ойлик доирасида ташкил этилди. Унда мутахассислар томонидан келиб чиқиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларда ходимлар қандай ҳаракатланиши кераклиги ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, станциянинг барча ходимлари техник ўқиш машғулотларига жалб қилинган бўлиб, унда цехнинг тажрибали ходимлари,  меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда техника хавфсизлиги бўйича мутахассислари томонидан меҳнат муҳофазаси асослари бўйича назарий ва амалий машғулотлар ҳам ташкил этилаётир.

Машғулотлар давомида ходимларнинг электр энергетикаси ташкилотларида ходимлар билан ишлаш қоидалари, электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда жабрланган ходимга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билимлари синовдан ўтказилмоқда.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА