Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида кимё саноати соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “PT Pupuk Indonesia” компанияси раҳбари Аҳмад Бакир Пасаман, ишлаб чиқариш бўйича директор Боб Индиарто, харид бўйича вице-президент Ориф Фаузан билан учрашув ташкил этилди.

Музокара чоғида жаноб Пасаман жадал суръатда ривожланаётган Ўзбекистонга Индонезия давлат идора ва ташкилотлари, иқтисодиёт субъектлари томонидан қизиқиш жуда юқори эканини таъкидлади. Мамлакатимиз кимё саноати истиқболи, хусусан, калий хлорид минерал ўғитининг юқори сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан Индонезия қишлоқ хўжалиги эхтиёжи учун Ўзбекистон хлорид калийи ва бошқа ўғитларига талаб борлиги маълум қилинди.

Истиқболли ҳамкорлик йўналишига аниқлик киритиш мақсадида Индонезия томонига Ўзбекистон кимё саноати инвестиция лойиҳалари тақдим этилди.

 

ЎзА