АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ҳамда сиёсий масалалар бўйича Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд якшанба куни Бразилия, Ҳиндистон, ЖАР, Туркия вакиллари билан учрашиш учун Копенгагенга жўнайди. Учрашувда Украина учун тинчлик тамойили муҳокама қилинади, деб хабар тарқатди “Financial Times”.
Газета маълумотига кўра, Украина глобал Жанубнинг ривожланаётган мамлакатлари билан учрашув ташкил қилишни сўраган. Тадбирда Бразилия, Ҳиндистон, ЖАР ва Туркия вакиллари иштироки кутиляпти, бироқ якуний рўйхат ҳали тасдиқланмаган. Мулоқотда ХХР вакили ҳозир бўлиши ҳақида маълумот берилмаган, аммо Пекин кузатувчи сифатида мутахассис жўнатиши мумкинлиги айтилмоқда.
Учрашувга Европа Иттифоқи юқори лавозимли вакиллари ҳам келиши кутилмоқда. Иштирокчилар мавзуни норасмий вазиятда муҳокама қилиши маълум қилинган.