Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида «Дирижёр, режиссёр, балетмейстерлар» республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур ижодий лойиҳа опера ва балет санъатини янада юксалтириш, иқтидорли дирижёр, режиссёр  ва балетмейстерларни кашф этишда алоҳида аҳамият касб этади. Айни пайтда танловни ёш ижодкорларни рағбатлантириш, уларнинг ижодини кенг тарғиб этиш, опера ва балет соҳасида изланаётган ёшларнинг имкониятлари ва маҳоратларини ошириш мақсадида ҳар йили июнь ойида ўтказиш белгиланган.

Танлов икки гуруҳда ўтказилиб, унинг ғолиблари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

1 – гуруҳда:  

1- ўрин Дилмурод Тожибоевга 12 миллион сўм;

2- ўрин Абдумажид Қорабоевга 9 миллион сўм;

3- ўрин Сухроб Ражабовга 6 миллион сўм берилди.

Рағбатлантирувчи дипломларга Нурсулу Камолова, Замира Қаюмова муносиб топилди.

2-гуруҳда: 

1-ўрин Гулайим Бекмуратовага 12 миллион сўм;

2-ўрин Сардор Садиновга 9 миллион сўм;

3-ўрин Шерхан Абдуллаевга 3 миллион сўм берилди.

3-ўрин Ситора Туропова 3 миллион сўм мукофотга сазовор бўлди.

 

Н.Усмонова,  

ЎзА