“Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилиши белгиланди.

Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ, вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари буйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

ЎзА