Адлия вазири ўринбосари Mузраф Икромов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Брюссель шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва тегишли масалалар бўйича кичик қўмитасининг 19-мажлисида иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи вакиллари қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди.

Тадбир доирасида наркотрафик ва  терроризмга қарши курашиш, чегараларни бошқариш, божхона тизимини ривожлантириш соҳаларида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва  истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

 

ЎзА