22 июнь куни Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги чегара назорат-ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилади, фақат Темир йўлдаги ўтиш нуқталари доимий тартибда ишлайди, дея хабар берди “Казинформ”.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси бунга Хитойда нишонланадиган Аждаҳо қайиқлари фестивали сабаб эканини изоҳлаган.
– 22 июнь куни икки мамлакат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидан одамлар, транспорт воситалари, юк ва товарлар ўтказилмайди, – дейилади ахборотда.