Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган ҳолда, юртимизда 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши юзасидан Ўзбекистон Президентининг қарори эълон қилинди.

Унга кўра, Қурбон ҳайити жорий йилнинг 28 июнь куни, ҳафтанинг Чоршанба куни нишонланади.

Шунингдек, Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шу тариқа, ўзбекистонликлар қуйидаги кунларда дам олади:

• 28 июн, чоршанба — Қурбон ҳайити байрами;

• 29 июн, пайшанба — иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

• 30 июн, жума — иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

• 1 июл, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

• 2 июл, якшанба — тақвим бўйича дам олиш куни.

И.Исматов, М.Эшмирзаева, ЎзА