Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, соғлом турмуш шароитини тарғиб қилишга бўлган эътибор юқори. Шундай олий ғояни илгари суриш мамлакатимиз туризм салоҳиятини намойиш этишга хизмат қилиши табиий.
Бунга куни кеча Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ўтказилган “Zaamin Ultra 2023” халқаро ултрамарафони мисол бўлади.
“Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркумини очиб берган мазкур мусобақа олдидан Жиззах вилоятидаги Зомин миллий табиат боғида иштирокчи ва томошабинлар учун концерт дастури намойиш этилди
Очиқ саҳнада минглаб томошабинлар кўз ўнгида замонавий электрон мусиқага нисбатан турфа нуқтаи назарларни ифодаловчи санъаткорлар турди гўшалардан келган фуқаролар кўнглини хушнуд этди.
“Qaraqoom” гуруҳи томонидан намойиш қилинган шоу кечки Зоминнинг безагига айланди, дейиш мумкин.
Яна бир қизиқарли чиқиш “Yo’ldosh” жамоаси ҳиссасига тўғри келди. Улар аллақачон “Samarkand Marathon”, “Bukhara Night Race” ва “Zaamin Ultra” иштирокчилари учун таниш. Намойиш давомида гуруҳ аъзолари бадиий тўпламларида санъаткор indy-dance оҳангига беихтиёр кўчиб ўтадиган қадимги дискога алоҳида мурожаат қилдилар.
ЎзАни кузатиб боринг, ультрамарафон ҳақида батафсил маълумот берамиз.
Беҳруз Худойбердиев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА