Мадина шаҳридаги Шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропорти тиббиёт маркази мутахассислари аэропортга қўнгач, юраги 8 дақиқа давомида тўхтаб қолган индонезиялик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди.
“Arab news” нашри ёзишича, аҳволи барқарорлашгандан сўнг аёл тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида шифохонага ётқизилган.
Ушбу марказ жорий йил Ҳаж мавсуми бошидан буён аэропорт ичидаги асосий нуқта ва вақтинча соғломлаштириш бўлимлари орқали 90 минг 104 нафар зиёратчини қабул қилди. Шу вақт ичида 87 минг 857 киши профилактика хизматидан фойдаланди, 2 минг 218 бемор даволанди. Уларнинг 29 нафари шифохонага йўлланди.