Футбол бўйича Миллатлар лигаси мусобақасида Испания терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа финалида Испания ва Хорватия терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. 120 дақиқа давом этган ўйинда ҳисоб очилмади ва жамоалар пенальтилар сериясига йўл олди. Унда испанлар рақибларини 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, Миллатлар лигаси ғолибига айланди.

Шунингдек, УЕФА Миллатлар лигасининг 3-ўрин учун бўлиб ўтган Нидерландия ва Италия баҳси 2:3 ҳисобида якунланди. Мазкур ғалаба италияликларга мусобақанинг бронза медалини тақдим этди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА