ФОТОРЕПОРТАЖ

“CAFA Nation’sCup” чемпионати доирасида Ўзбекистон – Тожикистон учрашуви бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Ўйинда голларга Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов (пенальти), Аббос Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўрунов (пенальти) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини Парвиз Умарбоев жарима зарбасидан киритди.

Шу тариқа, вакилларимиз юз фозлик натижа қайд этди ва умумий ҳисобда 9 очко тўплади. Энди 20 июнда терма жамоамиз Эронга қарши ҳал қилувчи финал баҳсида майдонга тушади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА