Хабар берганимиздек, шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида ўтаётган «Динамо спорт ўйинлари»да мамлакатимиз самбочилари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Спорт ўйинларининг биринчи кунги баҳсларида терма жамоамиз аъзолари 6 та медалга эга чиқди. Медалларнинг 4 таси олтин эканлиги натижалар сермаҳсул бўлаётганидан далолат.
Самбочиларимиздан Лутфилла Сайдаматов, Муҳаммадали Саъдуллаев, Шариф Кушаев, Аъзам Рашидов олтин медални қўлга киритган бўлса, Асадбек Обидов кумуш ҳамда Дилшод Йўлдошев бронза медалларига мушарраф бўлди.
21 июнь кунига қадар давом этадиган мазкур спорт ўйинларида Ўзбекистон самбо ассоциацияси ҳакамлари Рустам Одилов ва Муродхон Тўраев беллашувларни бошқариб боришда иштирок этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА