Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси девонхонаси мамлакатни глобал логистика ва тижорат марказига айлантириш ғоясини тақдим этди. Мазкур режа маҳкаманинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида эълон қилинган.
Давлат раҳбарининг расмий вакили Аҳмад Фаҳмий баёнотида айтилишича, ҳужжат Қизил ва Ўрта ер денгизларини боғловчи логистика йўлагини яратиш ҳамда халқаро тан олинган стандартга мос замонавий портлар қуришни назарда тутади. Мазкур режа амалга ошса, мамлакат миллий даромади кескин ошади, дейилади хабарда.