Япония қайта тиклаш ишлари бўйича вазири Хиромити Ватанабэ ва Украина Бош вазирининг биринчи ўринбосари, инфратузилмалар вазири Александр Кубраков мамлакатни қайта тиклаш бўйича меморандум имзолади, деб ёзди “Киодо” агентлиги.
Япония 2011 йил юз берган зилзила, довул ва бошқа табиий офатлардан кейин тикланиш бўйича орттирган тажрибасидан фойдаланиб, Украинага турар-жой, оқова тизими, транспорт инфратузилмасини қайта тиклаш ҳамда мактабларни жиҳоз билан таъминлаш масаласида ёрдам бермоқчи, дейилади хабарда.