АҚШ Президенти Жо Байден яқин орада Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар қилди. “Кейинги бир неча ой ичида Си Цзиньпин билан яна учрашишдан умидворман”, деди Байден.

Америка етакчиси хитойлик ҳамкасби билан мавжуд келишмовчиликни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилади.

4 февраль куни Америка ҳаво ҳудудида уриб туширилган Хитой шари билан боғлиқ воқеани изоҳлар экан, Байден ХХР раҳбари вазиятдан бехабар бўлиши мумкинлигини истисно қилмади:

– Хитой раҳбарияти айни воқеа ҳақида батафсил маълумотга эга бўлмаган, деб ўйлайман. Менимча, ҳаммаси мўлжалдагидан мутлақо тескари йўналишда юз берган. Вашингтон маъмурияти хабар қилишича, мазкур шар ёрдамида Хитой разведка хизмати зарур маълумотни йиғаётган эди. Хитой Ташқи ишлари вазирлиги ушбу хулосаларни рад этиб чиққан. Ўша кунлари Давлат котиби Энтони Блинкен мазкур воқеа ортидан Пекинга сафарини бекор қилган эди.

18-19 июнь кунлари Блинкен Хитойга ташриф буюриши маълум қилинди.

ЎзА