Бугун Бирлашган Араб Амирликлари раҳбари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Россия Федерациясига амалий ташрифи доирасида Санкт-Петербургда Президент Владимир Путин  билан учрашди. Бу ҳақда амирликлар ахборот агентлиги “WAM” маълум қилди.

Етакчилар икки томонлама муносабатни, минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилдилар.

БАА Президенти мамлакати минтақавий ва халқаро майдонда тинчлик, барқарорликни қўллаб-қувватлаши, сиёсий ечимларга қатъий ёндашишини тасдиқлади. У турли низоларни, жумладан,  мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун инқирознинг гуманитар оқибатини юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатни фаоллаштириш, ҳар икки томон маҳбусларни алмашиш ташаббусини қўллаб- қувватлаши муҳимлигини таъкидлади.

Муҳаррама Пирматова,
ЎзА