АҚШ Сенатида Президент Жо Байденга музлатилган Россия активларини мусодара қилиш ва Киевга бериш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Ҳужжатда Россия Федерациясининг мусодара қилинган активлари ва бошқа суверен активлари ҳисобидан Украинага қўшимча ёрдам кўрсатиш назарда тутилган,  дейилади вакиллар палатаси хорижий ишлар бўйича қўмитаси тарқатган ахборотда.

Ҳужжат муаллифлари фикрича, Қўшма Штатларда музлатилган Россия активлари Украинани тиклаш учун ишлатилади. Америка етакчиси айни ташаббус бўйича Россия активларини мусодара қилиш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Мусодара қилинган мулк ва маблағ Украинага ёрдам бўйича махсус жамғармага берилиши керак.

Махсус амалиёт бошлангандан кейин ғарб мамлакатлари Россиянинг бир неча юз миллиардлик активини музлатиб қўйган. РФ расмийлари Ғарб қўллаётган ушбу чорани қароқчилик, деб атамоқда. Россия ҳукумати халқаро захиранинг музлатилишига қарши суд даъвоси тайёрланаётганини маълум қилган, дейилади хабарда.