Фарғона вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси“ доирасида қизлар ўртасида стритбол бўйича мусобақанинг республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда иштирокчилар турли ёш тоифаларида ўзаро рақобатлашди. Мусобақанинг 16-21 ёшдаги қизлар баҳсида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, «Ғаллақудуқ» МФЙ жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 22-26 ёш тоифасида Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой тумани «Бердақ» МФЙ жамоаси тенгсиз эканини исботлади.
Шунингдек, 27-30 ёшлар ўртасида мезбон жамоа Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар, «Aрсиф» МФЙ қизларидан ташкил топган жамоа шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА