Таиландда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича U-20, U-23 ёш тоифалари ва катталар ўртасида якунига етган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 9 та медалга эга бўлди. Ушбу натижа Ўзбекистон терма жамоасининг 27 давлат орасида 3-ўринни эгаллашини таъминлади.

Мамлакатимиз велоспортчилари Париж-2024 Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма берувчи йўналишларда шоҳсупага кўтарила олмаган бўлсада, қимматли рейтинг очколарини жамғаришга эришди.

Муросасиз баҳсларда спортчиларимиздан Ольга Забелинская, Янина Кускова Асал Ризаева, Бегзод Раҳимбоев терма жамоамизнинг ғалабага бўлган иродасини намойиш этишига муносиб ҳисса қўшди.

Қитъа чемпионатида эътиборли ютуққа эришган терма жамоамиз аъзолари энди Малайзияда ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этади.

Т. Рўзиев, ЎзА