Исроилнинг “Rafael” мудофаа компанияси гипер товушли ракетани ушлаб қоладиган тизим яратила бошлаганини эълон қилди. “Calcalist” нашри ёзишича, компания раҳбарияти ишланма бўйича ҳаракат жадаллашгани, натижа кенг жамоатчиликка тақдим этилишини ваъда қилган.
Масъуллар ҳозирча “Sky Sonic” деб номланган лойиҳани ҳаётга жорий қилиниши аниқ муддатини ошкор этмаяпти, бироқ мудофаа концерни муҳандислари бир неча йилдан буён ушбу илғор тизим устида иш давом этаётганини маълум қилган.
Компания раҳбари Юваль Штейниц таъкидлашича, тизимни яратишга “Rafael” ихтиёридаги ноёб технология асос бўлади. Мазкур концерн дунёда ўхшаши йўқ “Темир қалпоқ” ракета ҳужумига қарши кураш тизими билан машҳур.