Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари жорий йил 32 кишини террорга хос жиноят содир этганликда гумонлаб ушлаган. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар тарқатди.
Ахборотда, жумладан, шундай дейилади:
– 2023 йил бошидан буён Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг аксил террор бўлинмалари томонидан 31 нафар қозоғистонлик ва бир хорижлик фуқаро қўлга олинган. Суд идоралари шу давр мобайнида 10 кишини террор жиноятида айблаб, турли муддатга озодликдан маҳрум этган.