ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Тамара текстиль” масъулияти чекланган жамияти қошидаги тикув цехида трикотаж маҳсулотлари, хусусан, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари тайёрланади.

Тадбиркор Тамара Юсупова 2009 йил 15 иш ўрни билан мазкур фаолият турини бошлаган эди. Ҳозирга келиб тикув цехида 50 нафардан зиёд хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

Айни пайтда тикув цехида буюртма асосида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун махсус форма ва спорт кийимлари тикилмоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА