Кеча Анқарада бўлиб ўтган Туркия – Финляндия – Швеция Доимий қўшма механизми тўртинчи йиғилишида Швециянинг уч томонлама меморандум доирасидаги мажбуриятини бажариши билан боғлиқ амаллар муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Айтилишича, учрашувда Туркия томонидан Президентнинг бош маслаҳатчиси, элчи Акиф Чағатой Қилич ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Бурак Оқчопар ҳамда Ички ишлар, Мудофаа ва Адлия вазирликлари, шунингдек, Миллий разведка ташкилоти вакилларидан иборат делегация қатнашган.

Жорий йил 1 июндан мамлакатда кучга кирган янги қонунчиликка мувофиқ, террорга қарши кураш соҳасида Швеция томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, уч томонлама меморандум доирасида белгиланган мажбуриятлар бажарилиши муҳокама қилинган.

Томонлар Доимий қўшма механизм муҳимлигини таъкидлаб, келгусида аниқ режа асосида ишни давом эттиришга келишиб олишган.